<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><title>Тоғларга Кўзларимни Q79</title>
<lyrics>[V1]
 Тоғларга кўзларимни тикаман,
 Менга мадад қаердан келар экан?
 Худованд еру осмонни яратган,
 Унда келар менга мадад.

[C1]
   Оёқларим қоқилишига У йўл қўймагай,
   Менинг қўриқчимдир У ухламагай.
   Ҳа Исроилнинг қўриқловчиси мудрамас,
   У мижжа ҳам қоқмас асло.

[V2]
 // Худованд менинг қўриқчимдир,
 Ўнг томонимдаги соябонимдир У.
 Кундузи қуёш мени урмас,
 Кечаси ой менга зарар етказмас. //

[V3]
 Ҳар бадбахтликдан мени асрар,
 Жонимни ҳам қўриқлар Худованд.
 Ҳозирдан бошлаб то абадга қадар,
 Чиқиш ва қайтишимни Худованд асрар.</lyrics>
<hymn_number>79</hymn_number>
</song>